Украина Москва ва Санкт-Петербургга етиб бора оладиган ФП-9 баллистик ракетасини ишлаб чиқди
Синовларни шу ойда якунлаш режалаштирилган. Ҳозирда ФП-7 ва ФП-9 ракеталари устида иш олиб борилмоқда.
ФП-7 — АҚШнинг АТАCМС ракетасига муқобил бўлиши кўзда тутилган. Унинг учиш масофаси 300 км гача, жанговар каллаги эса кичик бўлади;
ФП-9 — янада кучлироқ бўлиб, 800–850 км масофага учиши ва 800 кг гача жанговар қисмга эга бўлиши кутилмоқда. У Москва ёки Санкт-Петербургни нишонга олиши мумкин.
