Қозоғистонда 10-синф ўқувчиси болта билан икки синфдошига ҳужум қилди
Ҳолат Кулсари шаҳридаги мактабларнинг биридаги ўзаро жанжал оқибатида юзага келган.
@spunikKz маълум қилишича, жабрланган икки ўқувчига тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларнинг жароҳати енгил деб баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Гумонланувчи вақтинча қамоққа олиниб, унинг ота-онаси маъмурий жавобгарликка тортилган.
