«Барса»ни аёллари ҳам ёмо-эй!
«Барселона» аёллар жамоаси Испания Кубоги доирасида «Реал Мадрид» устидан 4:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Таъкидлаш жоизки, каталонияликлар бир неча ҳафта аввал мамлакат Суперкубоги финалида ҳам зафар қучган эди.
Умумий ҳисобда, «Барселона» аёллар жамоаси сўнгги 24 та «Эл-Класико»нинг 23 тасида ғалаба қозониб, тўплар нисбатини 88:11 кўринишига келтириб қўйди.
