Дахшат! Андижонда 17 ёшли ўсмир ўз танишини пичоқлаб ўлдирди. Бош прокуратура мудҳиш қотиллик юзасидан маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда 19 ёшли йигит мактаб ўқувчиси томонидан пичоқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, 2026 йил 6 февраль куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.
