Аёлини уриб бирор жойини сидирсагина!.. Вой-бўй, даҳшат-ку!..

Аёлини уриб бирор жойини сидирсагина!.. Вой-бўй, даҳшат-ку!..

Афғонистонда «Толибон» ҳаракати қоидалари асосида фаолият юритувчи судлар учун янги Жиноят-процессуал кодекс қабул қилинди. Мутахассислар баҳосига кўра, ушбу ҳужжат аёллар ва болалар аҳволини янада оғирлаштиради ҳамда оилавий зўравонликни амалда оқлайди.

Меъёрларга мувофиқ, эр киши хотинини калтаклагани учун фақат оғир ва исботланган тан жароҳатлари — масалан, суяк синиши ёки чуқур яралар мавжуд бўлган тақдирдагина жавобгарликка тортилиши мумкин. Ҳатто бундай ҳолатларда ҳам энг юқори жазо 15 сутка маъмурий қамоқ билан чекланади, енгилроқ калтаклаш ёки руҳий босим эса жавобгарликка сабаб бўлмаслиги мумкин. Исботлаш мажбурияти хотин зиммасига юкланади.

Агар аёл эридан рухсат олмасдан қариндошлари олдига кетиб, қайтиб келмаса, унинг ўзи ва оила аъзолари айбдор деб топилиб, уч ойгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Кодекс, шунингдек, болаларга нисбатан жисмоний жазоларни, жумладан намозни қолдиргани ёки диний кўрсатмаларни бузгани учун жазолашни ҳам рухсат этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: