Эпштейннинг ўлими ҳақидаги ҳужжат у вафот этишидан олдин тайёрланган(ми)?

Эпштейннинг ўлими ҳақидаги ҳужжат у вафот этишидан олдин тайёрланган(ми)?

Эпштейннинг ўлими ҳақидаги ҳужжат у вафот этишидан бир кун олдин тайёрланган — Daily Mail.

АҚШ Адлия вазирлиги томонидан ошкор этилган ҳужжатларда Жеффри Эпштейннинг ўлими ҳақида баёнот аниқланди. У 2019 йил 9 август санаси билан расмийлаштирилган бўлиб, Эпштейн қамоқхонада расман ўлик ҳолда топилган санадан олдин ёзилган.

«Эрталаб Манҳеттен қамоқхона маркази Эпштейннинг камерада ҳушсиз ҳолда ётганини маълум қилди ва қисқа вақтдан кейин унинг ўлими тасдиқланди», деб ёзилган Манҳеттен округи прокурори Жеффри Берманинг 2019 йил 9 августдаги баёнотида.

Жеффри Эпштейн 2019 йил 10 августда Нью-Йоркдаги қамоқхона камерасида вафот этган. Расмий ҳужжатларда унинг ўз жонига қасд қилгани келтирилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: