Бозорни лойлиги, ботқоқлиги икки тийин. Чекчи учун пул керак! Пул! Пул!!! (видео)
Сен совуқда турибсанми, олиб келган молингни ҳамма ёғи лой бўлиб кетадими, униси билан иши йўқ. Шароит, қулайлик деган нарса унинг миясини бир чеккасига ҳам келмайди… Аслида, у бечорага ҳам қийин. Бозорни котакони, бир бақириб бор пул териб кел, дедими, тамом вассалом. Югуриб чиқиб кетади. Керак бўлса, бориб ўзинг йиғиб кел деолмайди. Сабаби, бу «мансаб» ёғлигина. Ундан яхшигина соққа келади. Агар у бир марта бормайман, десин шу заҳоти ўрнига бошқа биттаси келади. Чунки, бундай «тешик узук» бир лаҳза ҳам кўчада қолмайди…
