Эй-й, бундан ортиқ шармандалик бўлмас!.. Агар шундан кейин ҳам кўзлари очилмаса!..
Юнусобод туманидаги «Аҳмад Дониш» бозори яқинида йўл четидаги чуқурларга одамлар маникенларни тиқиб ташлашди. Ҳайдовчилар кўришсин, яна қарсиллаб чуқурга тушиб кетигшмамин деган ниятда қилишди, улар. Маникен узоқдан қаралганда одамга ўхшаб кетади. Ҳайдовчи бирдан сергак тортиб, машинани секинлаштиради. Қарабсизки, устахонага бориб харажатга тушишдан қутилиб қолади…
Энди бу нарса йўлчиларни кўзларини очиши керак. Агар шу ҳам очмаса, агар шу ҳам уларни ўтирган жойларидан қимирлатмаса унда уларни нима деб аташни ҳам билмаймиз.
Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, ободонлаштириш хизматларига қилинган мурожаатлар ҳозирча натижа бермаган. Фуқаролар йўл ҳаракати қатнашчиларини хавфдан огоҳлантириш учун мана шундай ўзига хос «сигнал» қолдиришга мажбур бўлишган.
