АҚШда Instagram va YouTube болалар руҳиятига зарар етказганликда айбланмоқда

АҚШда Instagram va YouTube болалар руҳиятига зарар етказганликда айбланмоқда

Калифорнияда ёш америкалик қизнинг йирик ижтимоий тармоқларга қарши киритган даъвоси бўйича суд жараёни бошланди.

Даъвогарнинг исми ошкор қилинмаган.

“Бу компаниялар болалар миясида қарамлик ҳосил қилиш учун махсус тизим яратган,” — деди 20 ёшли даъвогарнинг адвокати суд мажлисида.

BBC’нинг маълум қилишича, Instagram va You Tube’га эгалик қилувчи Meta va Google компаниялари адвокатлари қизнинг платформаларга жиддий қарамлиги оилавий муаммолар натижасида келиб чиққанини, ижтимоий тармоқларнинг ишлаш методлари бунга сабаб бўлмаганини исботлашга ҳаракат қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: