Вашингтонда 20 қаватли монумент қурилиши муҳокамада

Вашингтонда 20 қаватли монумент қурилиши муҳокамада

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтонда дунёдаги энг баланд ғалаба аркини қуришни режалаштирмоқда. Ёдгорлик Арлингтон хотира майдони яқинида қурилади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

 

Аркнинг баландлиги ва кенглиги 50 метрдан, пойдевори 7,5 метр, тепасидаги озодликни ифодаловчи ҳайкал эса 18 метр бўлади. Унинг умумий баландлиги 250 фут (тахминан 76 метр) бўлиб, АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини акс эттиради.

Ёдгорлик Арлингтон кўпригининг асосидаги айланма йўл кесишмасида, Арлингтон қабристони билан Линкольн ёдгорлиги оралиғида жойлашади. Техник жиҳатдан бу жой Вашингтон шаҳри, Колумбия округига тегишли. Аммо бундай жойлашув Линкольн ёдгорлиги билан Арлингтон уйи ўртасидаги кўринишни сезиларли даражада тўсиб қўяди. Бундан ташқари, у яқин атрофдаги Рейган номидаги аэропортга халақит бериши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: