Янгиерлик 5 миллион сўмга тўй қилиб уйланди!.. Кимни «лох» қилмоқчи бўлаяпди, булар!..
Ундан кўра, тўйхона хайир-эхсон қилиб 45 кишилик тўйимни ўтказиб берди, дейишганида олам гулистон эди… «Битта реклама қиламиз… Ҳов анави, ҳов анавиларни рекламамизга ишонтирамиз. Баҳонада яхши кўриниб оламиз. Сени отинг нима эди, куёв бола? Тошмат. Тошмат бўлса Болтабой қиламиз. Болтабой 5 миллион сўм сарфлаб уйланди, деймиз. Шунда биров сени сен эканлигингни билмайди. Ҳатто, келин ҳам. У ҳам мени ёзганларимни кўриб, ҳайратдан ёқасини ушлайди. «Во-о-ой, қаранг, ўзимиз Янгиерда яшаб туриб беш миллионга тўй қилган одамни билмас эканмиз! Бу одамлар нималарни ўйлаб топишмайди-я», дейди… Бу ёғини қарасанг, Тошкентда тортиб Қарақалпоққача шов-шув. Катталар маҳаллаларни раисларини чақиради. Мана кўрдингми, дейишади. Мана қилса бўларкан-ку, дейишади…
Ёзадиган ака, мен-ку, Тошматдан Болтабойга ўзгаришга розиман-ку. Лекин шу десангиз, бир кило гўшт фолон сўм бўлиб турганида, ёғ пистон пул бўлиб турганида. Электрни нархи чақаётган бўлса… одамлар ишонишармикан?!
Ишонади. Ишонтириб ташлайман. Хў-ўш, куёв томон рози, келин томон… у томон ҳам рози… Бўлди, сен кетавер. Мен ўзим боплаб ёзаманда, ижтимоий тармоқларга тарқатаман!.. Хайир».
Тахминан мана шундай гаплар бўлиб ўтган бўлса керак. Биз эса ҳисоб-китоб қилиб ўтирибмиз!..
