Кучли ёғингарчиликлар оқибатида тоғли ҳудудларда қор кўчкилари ва дарёларда сув сатҳи кўтарилиши кузатилмоқда
Бугун кузатилган тинимсиз ёғинлар натижасида Самарқанд вилоятидаги Охаликсой ва Ургутсой гидропостларида сув сатҳи 15-26 сантиметрга ошди.

Жиззахнинг Фориш туманида эса сел оқими қайд этилди.
Шунингдек, Қамчиқ довонида умумий ҳажми 6675 м³ бўлган 19 та, Чимёнда эса 2 та қор кўчкиси юз берди.
Ўзгидромет мутахассисларининг таъкидлашича, барча ҳолатларда талафотлар ва жабрланганлар йўқ, бироқ хавфли ҳудудларда доимий мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.
