«Ватанпарвар ўғри» қишки Олимпиадада қўлга тушди

«Ватанпарвар ўғри» қишки Олимпиадада қўлга тушди

Италиядаги қишки Олимпиадада 16 йилдан бери қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди.

Қидирувдаги шахс Миланга ўз ватандошлари — словакиялик хоккейчиларга мухлислик қилиш учун келган эди. 44 ёшли эркак 2010 йилдан буён полициядан яшириниб юрган. У бир қатор дўконларда ўғирлик содир этгани учун 11 ой-у 7 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Карабинерлар «ватанпарвар ўғри»ни Милан атрофидаги меҳмонхоналардан бирида ҳибсга олишди.

Словакия терма жамоаси эса Олимпия ўйинларини муваффақиятли бошлаб, Финляндия устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: