Эрон ядровий ёки ҳудудий масалалар бўйича янги режасини тақдим этади

Эрон ядровий ёки ҳудудий масалалар бўйича янги режасини тақдим этади

АҚШ маъмурияти Эрон икки ҳафтадан кейин қолган масалаларни ҳал қилиш бўйича ўз таклифларини тақдим этишини кутмоқда, деб хабар берди Американинг «Axios» портали ва Исроилнинг 12-канали мухбири Барак Равид «X» ижтимоий тармоғида. У Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги билвосита музокараларнинг иккинчи раундини самарали деб аташ мумкинлигини таъкидлади.

«Эрон билан музокараларда прогрессга эришилди, бироқ ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган кўплаб тафсилотлар бор. Эронликлар икки ҳафта ичида айрим ҳал этилмаган масалаларни бартараф этиш бўйича батафсил таклифлар тақдим этишини айтишди», — дея америкалик мулозимнинг сўзларидан иқтибос келтирди журналист.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: