Ҳа-а, уни Император ҳам бошқача ҳурмат қилади! Бўлмаса!..

Ҳа-а, уни Император ҳам бошқача ҳурмат қилади! Бўлмаса!..

Кийиниш – мажбурият(ми)
Қўшни Қозоғистон президенти қаршисидаги шахсни қардошларимизга хос бўлмаган, ўзгача кийимда кўриб, ҳечам ажабланманг.
У – Ерсин Балтагул, у ҳам Қозоғистон фуқароси.
Спортда эришган ютуқлари учун Президенти уни давлат мукофоти, 2-даражали «Барс» (барс ўзбекча йўлбарс) ордени билан тақдирлади. У Японияда сумо бўйича энг юқори даражага эришган, мамлакатнинг 120 миллион нафар оддий фуқароларидан тортиб, то Императоригача ҳурматини қозонган.
Тўқаев мазкур мукофот матонат, меҳнат ва спортга фидойилик натижаси эканлигини алоҳида таъкидлаган.
Аммо мазкур сурат ва роликни кўриб, мен бироз ҳайратландим.
Нега дейсизми?
Қозоғистон фуқаросининг ўз Президенти ҳузурида расмий протоколларда белгиланган ёки қозоқларнинг миллий кийимида эмас, балки ўзга юрт ва ўзга миллатга хос бўлган спортчилари кийимида ҳозир бўлишига журъат топганига ажабландим.
Демак Ерсин Балтагул ҳақиқатдан ҳам давлат мулозимлари қаршисида ўзининг қатъиятлилиги ва ўзи севган спорт турига садоқатлилигини кўрсата олган.
Ёки мамлакатнинг «темир» характерли дипломат-етакчиси ўз фуқароларининг танловини тўғри қабул қилар экан.
Кийиниш бўйича талабларимиз ижросини келгуси 1 йил, 10 йил ёки 50 йил муддатида давомида таъминлай олишимиз мумкин. Лекин қачондир жамият ва фуқаролар ўртасида бу талаблар юзасидан янгича фикрлашлар пайдо бўлиши аниқ, фикрлар хилма-хиллиги натижасида қаттиқ талабларнинг юмшаши ёки ўзгариши ҳам табиий.
Талаблар бўйича менинг шахсий фикрим эса қуйидагича: ҳар бир даврга хос ва мос бўлган энг мақбул ечим ёки вариантни танлаш!
Дўстларингизга ҳам юборинг: