Гап буни рангида, сочларини саватдай қилиб олганида ёки сўзларида эмас!.. (видео)
Гап Оила деган улкан туйғуни оёқ ости қилинганида… Кўриб қолди, севиб қолди. Олиб кетди. Бола қилди. Сўнг ортига бир тепиб уйига қайтариб юборди. Бу ғирт аблахлик! Онанинг қизлик давридаги ахмоқлиги! Бошқа нарса эмас. Нима битта қора танли келса-ю, ёмон чиройли, истарали экансан. Мени эса пулим бор, деса ликкилаб унинг қўлини қўлтиқлаб у билан бирга кетаверадими?! Ана кетибдиям. Манави, сочларини саватдай қилиб олган қизни дунёга келтирибдиям. Аммо бу қиз, шу пайтгача отанинг бир мисқолча меҳрини туйдими?! Бошқалар қатори отам бор, дея баралла айтдими?! Ҳозир ҳам юзи кулиб турибди. Ичида эса дарё-дарё сув оқмоқда… У отасини мутлақо ёмон кўрар. Чунки гапларидан шу нарса билиниб турибди. Онасини тенгсиз деб билар… Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам бу қизнинг етимликда ўсганига отаси қанчалик сабабчи бўлса онаси ҳам шунчалик сабабчи!..
