Ана, Имом айтди. 400 000 долларга «ўтирибди»!..

Ана, Имом айтди. 400 000 долларга «ўтирибди»!..

Унинг сўзларига қараганда бир таниши ёнига келибди. Ишлари зўр экан. Ҳамма нарсани боплаб келаётган экан. Кутилмаганда биров билан шерикликка иш қилмоқчи бўлибди. Ҳамма нарсани ҳисоб китобини олишибди. Тўқсон тўққиз фоиз ишлари ривожланиши керак экан. Лекин ўртага ўша қолган бир фоиз чиқиб, уларнинг ишлари ўхшамай қолибди. Нафқат ўхшамай қолибди, балки табдиркор 400 000 долларидан ҳам айрилибди… Биз, дейди имом масжидда, тадбиркор билан бирга қаерда хато кетди экан, деб роса ўрганиб чиқдик. Шунда маълум бўлдики, у моллари нисобга етганидан кейин ҳам закот бермаган экан. Билиб бермаган. Ҳисоблаган, мана мунча беришим керак экан, деган. Аммо ана бераман, мана бераман деб юраверган. Оқибатда 40 000 доллар закот ўрнига 400 000 доллар йўқотилган…

Имом айтди. Молларингизни закот билан ҳимоялаб қўйинг. Агар сиз закотини берсангиз, пулингиз, молингиз ҳимояда туради. У йўқолмайди. Йўқотилмайди… Агар юз миллион пулингиз бўлса, шуни бор йўғи икки ярим миллионини заотга чиқарасиз. Шунда сизда йўқолмайдиган 97 500 000 қолади…

Бу гапларни масжидда эшитдимми, дарров ўзимни йўқотганларим кўз олдимга келди. Менинг йўқотганларим ҳам кам эмас эди. Ўйласам мен ҳам закот бермаган эканман!.. Энди хулоса ўзингиздан!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: