Тўқаев Эрон зарба берган давлатларга бирдамлик мактуби йўллади
Қозоғистон Президенти БАА, Саудия, Қатар, Баҳрайн ва Қувайт раҳбарларига ушбу дамда мазкур мамлакатлар халқлари билан самимий бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш изҳор этилган шахсий мактуб йўллаган. Шунингдек, Тўқаев Қозоғистон учун дўст ва қардош бўлган давлатларнинг суверенитети ҳамда хавфсизлигига путур етказишга қаратилган барча ҳарбий ҳаракатларни кескин қоралаган.
Қозоғистон раҳбари қардош араб давлатларига имкон қадар ёрдам беришга тайёрлигини ва уларнинг олий раҳбарлари билан доимий ишчи алоқаларни давом эттиришга умид қилишини билдирган.
