Эронда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар чегарама-чегара сарсон бўлиб юрибди. Эронни қанча тез тарк этса, шунча яхши эди!
Биздаги маълумотларга кўра, «Истиқлол» ҳимоячиси Рустам Ашурматов ҳозирда Дубайда бўлиб турибди. Унинг жамоадоши Жалолиддин Машарипов эса Италияда реабилитация жараёнини ўтамоқда.
«Персеполис» вингери Остон Ўрунов айни дамда Эрон чегараси орқали Туркияга ўтмоқда. Ҳужумчи Игорь Сергеевкеча чегарадан ўтиш учун йўлга отланган.
«Трактор» ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков эса Тошкентга қайтиб улгурган.
