АҚШдаги кўнгилочар масканда отишма содир бўлди
АҚШнинг Техас штати, Остин шаҳридаги кўнгилочар масканлардан бирида маҳаллий вақт билан тунги соатларда отишма содир бўлди.
Қуролланган гумонланувчи томонидан очилган ўт натижасида уч киши ҳалок бўлди, 14 киши яраланди. Ҳудудда патруллик хизматини олиб бораётган уч нафар зобит ҳодиса жойида қуролланган шахсга қарата жавоб ўти очиб, уни зарарсизлантирган.
ФҚБнинг Терроризм бўйича қўшма ишчи гуруҳи ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.
