Тез тарқатинг! Қариндошлари сиқилиб кетди! Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудиядан махсус рейслар билан олиб келинади!
Умрага кетган Ўзбекистон фуқароларини қайтариш мақсадида репатриация рейслари ташкил этилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон авиация расмийларининг кўрсатмасига биноан, мамлакатдаги барча авиакомпанияларга кейинги огоҳлантиришгача Ўзбекистон зиёратчиларини умра дастури бўйича Саудия Арабистонига олиб боришни тўхтатиб туриш вазифаси юклатилди. Бу чеклов, шу жумладан, Uzbekistan Airways’нинг Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишидаги рейсларига ҳам тааллуқлидир.
Авиакомпания томонидан 2026 йил 2 мартдан бошлаб, умра дастури доирасида Uzbekistan Airways рейслари орқали Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида Жидда—Тошкент йўналишида репатриация рейслари ташкил этилади.
Бундан аввал Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари вақтинча кечиктирилиши хабар қилинганди.
Яқин Шарқда кузатилаётган уруш туфайли ҳаво маконидан фойдаланиш бўйича жорий этилган вақтинчалик чекловлар сабабли қатор авиақатновлар бекор қилинган. Шу боис Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга Яқин Шарқдаги давлатларга сафар уюштирмасликни тавсия қилган.
