Сотқин «ичкарида»: Эрон олий раҳбари Али Хоманаийни ким сотган?
Эрон олий раҳбари Али Хоманаий АҚШ ва Исроилнинг қўшма операцияси оқибатида ўлдирилганидан сўнг, унинг қаерда эканлиги қандай аниқлангани борасида саволлар туғилмоқда. Ғарб ОАВларига кўра, Марказий разведка бошқармаси (СРУ) Хоманаий ва унинг атрофидагилар учрашадиган жой ҳақидаги маълумотни Эрон ичкарисидаги юқори мартабали манбалар кўмагида қўлга киритган.
Даъволарга кўра, Теҳронда Қўриқчилар корпусининг “Қудс” кучлари қўмондони Исмоил Қанидан шубҳаланишмоқда. Қани Хоманаий ўлдирилган ҳужумдан олдин у билан кўришган охирги одам бўлган ва суиқасддан саноқли дақиқалар олдин воқеа жойини тарк этган.
Шунингдек, шунга ўхшаш ҳолат 2024-йилда “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилган пайтда ҳам содир бўлганини ёзмоқда. Ўшанда Қани Байрутда Насруллоҳ билан учрашган бинони зарба берилишидан бир неча дақиқа олдин тарк этган эди.
