Исроил ОАВ Эроннинг янги мудофаа вазири ўлдирилганини даъво қилмоқда!..
Исроилнинг N12 телеканали Эроннинг янги мудофаа вазири йўқ қилингани ҳақида баёнот берди. Ушбу хабар 3 март куни, Мажид ибн ал-Ризо ушбу лавозимга тайинланганидан бир неча кун ўтиб тарқатилди.
«Эроннинг янги мудофаа вазири — бартараф этилди», — дейилади телеканал хабарида.
Бундан аввалроқ ЦАХАЛ (Исроил Мудофаа кучлари) матбуот хизмати Эроннинг юқори мартабали қўмондонларидан бирига зарба берилгани ҳақида маълум қилган эди.
Шу куннинг ўзида Байрутда «Қудс» кучларининг юқори лавозимли вакили, «Ҳизбуллоҳ»нинг ҳарбий салоҳияти учун масъул бўлган Ризо Хазаи ўлдирилгани маълум бўлди.
Шунингдек, ЦАХАЛ Исроил шимолидаги аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ливан чегарасининг ичкарисидаги позицияларни эгаллаганини даъво қилмоқда.
