Ўзи битта катта гуноҳ қилиб турибсан яна битта катта жиноятга қўл уришинга бало борми?! Навоийда фоҳишахона очган фуқаро қўлга олинди!.. (Видеофакт)
Навоий вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фоҳишахона ташкил этишда гумонланаётган фуқаро ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Маълум қилинишича, мазкур шахс ўзининг ноқонуний фаолияти учун жавобгарликка тортилмаслик эвазига тезкор-қидирув хизмати ходимига пора таклиф қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг ўз вақтида берган хабарига асосан, пора бериш жараёни назорат остига олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушбу амалиёт ички ишлар тизимида коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлигини таъминлаш доирасида амалга оширилган.
