Асатағфурилло, Аллоҳ ҳам WhatsApp’га уланибдими?..

Асатағфурилло, Аллоҳ ҳам WhatsApp’га уланибдими?..

Африкалик машҳур воиз, ўзини «Пайғамбар» деб эълон қилган Дэвид Овуор навбатдаги чиқиши билан нафақат ўз қавмини, балки бутун интернет оламини «шок» ҳолатига туширди. Унинг таъкидлашича, энди илоҳий ваҳийлар тушда эмас, балки… WhatsApp орқали келмоқда!

Черков хизмати вақтида Овуор ўзининг смартфонини оммага кўрсатиб, «Яратган» билан ёзишмаларини намойиш этди. Видеода воиз гўёки Аллоҳдан халққа қандай хабарларни етказиш бўйича кўрсатмалар олаётгандек кўринади. Овуор «Чат»да мамлакатга ёмғир сўраб илтижо қилади. «Илоҳий суҳбатдош» эса жавоб тариқасида: «Аввал одамлар тавба қилсин, кейин ёмғир ёғади», деб шарт қўяди.

«Худонинг профил расми бормикан?», «Илоҳий хабарларни кўк белги (seen) бўлгандан кейингина етказадими?» — деб масхара қилишмоқда. Скептикларнинг фикрича, бу шунчаки иккинчи телефондан юборилган хабарлар ёки оддий монтаж бўлиши мумкин.

Дэвид Овуор Кениядаги энг бадавлат ва таъсирли диний етакчилардан бири ҳисобланади. Унинг ҳар бир чиқиши минглаб одамларни тўплайди. Бу галги «рақамли ваҳий» эса унинг машҳурлигини яна бир поғонага кўтариши шубҳасиз.

Дўстларингизга ҳам юборинг: