Ўзбекистонда учар таксилар хизмати йўлга қўйилади
Тошкентга 300 та Switchblade русумли учувчи автомобиль олиб келинади.
Ўзбекистоннинг «Air Tashkent» компанияси АҚШнинг Samson Sky компаниясидан 300 та Switchblade русумли учувчи автомобиль сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Шартнома қиймати тахминан 60 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Ушбу машиналар оддий йўлда ҳаракатланиши, ҳавога кўтарилиши мумкин. Шунингдек, техник хизмат кўрсатиш тизими яратилади ва уларнинг Ўзбекистон ҳаво ҳудудида расман парвоз қилиши учун сертификатлаш жараёни бошланади.
