Нега, бу тушунмайди?! Битта ракета ва масала ҳал! Сен сўра, мен бераман!..

Нега, бу тушунмайди?! Битта ракета ва масала ҳал! Сен сўра, мен бераман!..

«Битта ракета етарли» — Шунчаки дўқми ёки ҳақиқат?
Шимолий Корея раҳбари одатда узоқдан туриб дўқ-пўписа қиларди, лекин энди у очиқчасига «Саватимда ракета бор, кимга керак бўлса бераман» деяпти.
Келинг, унинг бу чиқишини осонроқ тушуниш учун 3 та қарашни кўриб чиқамиз:
1⃣ Шимолий Корея — бу ёпиқ «қурол заводи». Унинг иқтисодиёти уруш ҳисобига яшайди. Ким Чен Ин ўз ракеталарини Эронга таклиф қилиш орқали ҳам даромад топмоқчи, ҳам АҚШни Яқин Шарққа кўпроқ чалғитмоқчи.
2⃣Буни «Психологик ҳужум», десак ҳам бўлади.
«Битта ракета етарли» деган гап — бу Исроилнинг ҳаво мудофаа тизимини камситиш ва уларни қўрқитиш. Бу амалдаги урушдан кўра кўпроқ «асаблар жанги».
3⃣​Антиғарб коалицияси, яъни  Россия, Эрон ва КХДР ҳозир битта жамоа бўлиб оляпти. Улар бир-бирига қурол ва технология бериб, Ғарбнинг ( янаям аниқроғи АҚШ ва Исроил) дунёдаги ҳукмронлигига чек қўймоқчи.
Ким Чен томонда шунақа гаплар-да, хуллас!
Дўстларингизга ҳам юборинг: