“Реал Мадрид” клубининг афсонавий президенти ва машҳур ўзбек шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаевни боғлаб турувчи бир факт

“Реал Мадрид” клубининг афсонавий президенти ва машҳур ўзбек шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаевни боғлаб турувчи бир факт

Бугун 8 март. Шу кун туғилган икки буюк инсонлар бор. Флорентино Перес ва Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

Реал Мадрид жамоасининг тирик афсонаси, жаноб президент ўз соҳасининг қироли деб бемалол айтса бўладиган, футболдаги ягона инсон.

Реал Мадридга келиши билан шов-шувли трансфер билан келган Перес эътиборга тез туша олди. Унинг трансферлари шунчалик айёронаки, ҳайратга тушмай қолмайди киши. Переснинг келиши ортидан Барселона юлдузини трансфер қилгани эсланса, дунё футбол мухлислари қандай ҳолатга тушган экан деб ўйлайди киши. Ҳа, у шундай, ҳатто илк қадамини ҳам шов-шув билан қўя оладиган инсон. Уни ҳайвонлар орасида шер ва тулкининг жамланмаси десак ҳам бўлади. У ҳаётда шердек салобатли, тулкидек айёр ва керак бўлиб қолса гепартдек тезкордир. Унинг қўл остида қироллик клуби галактикос даврини бошдан кечирди, юлдузлар келди, кетди, лекин клуб ҳар доим чўққида қолди. Барча совринлар ютилади, лекин унинг энг катта ғалабаси Реал Мадридни ҳар доим буюк қилиб тутиб туриши бўлди.

Яна бир қирол бу сизга яхши таниш бўлган ажойиб шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаевдир. Ахбор Имомхожаэвдан кейин эстафетани жуда чиройли тарзда олиб келган инсонлардан бири. Бу одамнинг футболдаги такрорланмас сўзлари, заргарона сўз териб футболни шарҳлаб боришлари билан мухлисни ўз домига тортиб кетади. Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳловчиликда ўзига хос услуб яратган инсон. У кишини тинглаган киши ўзини стадион ичида ҳис қилади. Футболни фақат кўриб эмас, эшитиб ҳам ҳис қилиш мумкинлигини кўрсатган инсон.

Дўстларингизга ҳам юборинг: