Сирли бойвачча 8 март куни хотини ва қизини 120 000 долларлик «иномарка» билан сийлади!
Оддий гул дастаси эмас, балки иккита электромобиль — Тошкентлик эркак байрамда «рекорд» ўрнатди, десак муболаға бўлмайди.
8 март тонги Тошкентдаги оилалардан бири учун ҳақиқий эртакка айланди. Исми сир қолаётган «сахий ота» ўз аёли ва қизалоғига берган совғаси билан ижтимоий тармоқларни портлатди. У атиги бир неча дақиқа ичида 120 000 доллардан воз кечди.
Xiaomi SU7 ва YU7 — Энди улар Тошкент кўчаларида. Дунёни ҳайратга солаётган, тезлиги «Феррари»дан қолишмайдиган Xiaomi SU7. Энг сўнгги моделдаги ҳашаматли Xiaomi YU7!
Жами $120 000! Кўпчилик бу пулга бир умр уй сотиб олишни орзу қилса, бу қаҳрамонимиз байрам совғаси учун сарфлаб юборди.
Тармоқ фойдаланувчилари иккига бўлинган: бировлар «Бизга ҳам шундай эр ва ота насиб қилсин» деб ният қилса, бошқалар «Бунча пул қаердан?» дея суриштирув бошлаб юборган.
Нима бўлганда ҳам, бу эркак «Байрамда нима совға қилсам экан?» деб бош қотираётган миллионлаб эркаклар учун жуда баланд «планка» қўйиб қўйди.
