Саратон ва бошқа касалликларни келтириб чиқаради!..
Америка қўшинлари томонидан ёқилғи омборларининг ўққа тутилиши Яқин Шарқда узоқ муддатли оқибатларга эга экологик ҳалокатга олиб келади, деб баёнот берди Жанубий-Шарқий Норвегия университети профессори Глен Дизен X ижтимоий тармоғида.
«Ҳатто Теҳрондаги канализация тармоқлари ҳам ёқилғи омборларига қилинган ҳужумлардан кейин ёниб кетди. АҚШ ўн йиллар давомида саратон ва бошқа касалликларни келтириб чиқарадиган экологик офатни бошлаб берди», — деб таъкидлади у.
Шунингдек, профессор АҚШ ва Исроилнинг ҳаракатларини «гуманитар лойиҳа» сифатида тақдим этаётган Ғарб «сиёсий-медиа элитасини» танқид қилди.
Бундан олдин Эрон парламентининг энергетика бўйича комиссияси вакили Исмоил Ҳасаний Эрондаги тўртта нефть омборига зарба берилгани ҳақида хабар берган эди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳужум эронлик фуқароларга қарши кимёвий уруш билан тенглигини таъкидлади, чунки ҳавога хавфли заҳарли моддалар чиқиб кетмоқда.
