Лукашенко ўзбекистонликларни Беларусга ишга таклиф қилди
Screenshot
Беларус Президенти Александр Лукашенко ўзбекистонлик меҳнаткашларни, айниқса оилали фуқароларни қабул қилишга доим тайёр эканини билдирди. «Афсуски, бизда аҳолининг ўсиши сизникичалик эмас. Шу сабабли ўзбекистонлик меҳнаткашларни, айниқса оилали фуқароларни ишлаш учун қабул қилишдан доим мамнунмиз», — деди у.
