Туркия энди аввалгидек эмас. Ҳар ким ўз ҳисоб-китобини шундан келиб чиқиб қилиши лозим!..
Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзининг X саҳифасида мамлакатнинг янги стратегик мавқеи ҳақида баёнот берди. «Туркия энди аввалгидек эмас. Ҳар ким ўз ҳисоб-китобини шундан келиб чиқиб қилиши лозим», — деб ёзди Эрдўғон.
Президентнинг мазкур баёноти Эрон томонидан Туркия ҳудудига учирилган баллистик ракеталар билан боғлиқ инцидентлар фонида янгради. Хусусан, бугун Эрондан учирилган навбатдаги ракета Туркия ҳаво ҳудудида Ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) тизимлари томонидан йўқ қилинган. Худди шундай ҳолат 4 март куни ҳам кузатилган эди.
Эрдўғон Эроннинг ракета зарбаларини кескин қоралаб, бу ҳаракатларни икки томонлама муносабатларга таҳдид солувчи провокация деб атади.
