Трамп, ошна! Агар майда-чуйда, олди-қочти гапларни йиғиштириб тез муаммони ҳал қилмасанг аҳвол чатоқ!..

Трамп, ошна! Агар майда-чуйда, олди-қочти гапларни йиғиштириб тез муаммони ҳал қилмасанг аҳвол чатоқ!..

 АҚШ президенти Дональд Трампнинг айрим маслаҳатчилари уни Эрон билан бўлган можародан тезроқ чиқиш йўлини топишга чақирмоқда, деб ёзади Wall Street Journal газетаси.

«Унинг баъзи маслаҳатчилари нефть нархининг кескин кўтарилиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий акс-садо бериши мумкинлигидан хавфсираб, шахсий суҳбатларда ундан чиқиш режасини излашга ундашган», — дейилади мақолада.

Шу билан бирга, Трамп маъмуриятининг айрим вакиллари газетага берган интервьюсида, модомики Теҳрон Яқин Шарқ давлатларига ҳужум қилишни тўхтатмас экан ва Исроил ҳамон Эрон нишонларига зарба беришга тайёр турар экан, АҚШнинг бу можародан осонликча чиқиб кетиши даргумон эканлигини таъкидлашган.


Асосий жиҳатлар:

  • Ғалаба истаги: Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШ президенти ўзини қониқтирадиган ғалабага эришмагунча урушни тўхтатмоқчи эмас.

  • Эроннинг қаршилиги: Оқ уй раҳбари баъзида берилаётган зарбаларга қарамай, Эроннинг АҚШ ва Исроил талабларига бўйсунишни истамаётганидан ҳайратда қолган.

  • Трампнинг ваъдаси: Трампнинг ўзи АҚШнинг Эронга қарши операцияси «тез орада» якунланишига ваъда берди ва сешанба оқшомида журналистлар билан суҳбатда бу фикрини яна бир бор такрорлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: