Саноқли кунлар қолди!.. Сергак турайлик!..

Саноқли кунлар қолди!.. Сергак турайлик!..

«Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир», Қадр сураси, 3 – оят.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло Қадр кечасини фақат менинг умматимга берди, аввалги умматларга бу нарса берилмаган”, дедилар.
▫️Ҳадисларда баён қилинган Қадр кечасининг айрим аломатлари:
1. «Албатта у кеча порлоқ ва нурли бўлади».
2. «У кеча сукунатли бўлиб, иссиқ ҳам совуқ ҳам бўлмайди».
3. «У кечада юлдузлар учмайди».
4. «У кечада ёмғир-қор ёғмайди, ёғса ҳам ўта майин ва ёқимли бўлади».
5. «Ўша куни қуёш кучсиз, қизил бўлиб чиқади».
Дўстларингизга ҳам юборинг: