Андижон вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Андижон вилоят ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Юнусова Нигорахон Юсупжоновна Андижон вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Юнусова Нигорахон Юсупжоновна 1981 йилда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилган. 2003 йилда Фарғона давлат университетини (сиртқи) тамомлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Муҳаммад ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби Андижон филиали директори вазифасида фаолият олиб борган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: