Озарбайжон Эронга гуманитар ёрдам юборган илк давлат бўлди
Президент Илҳом Алиевнинг кўрсатмасига асосан, Озарбайжон Эронга инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу билан Боку қўшни давлатга кўмак қўлини чўзган биринчи томонга айланди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус автотранспорт воситаларида йўлга чиққан гуманитар юк таркибидан қуйидагилар ўрин олган:
10 тонна ун;
6 тонна гуруч;
2,4 тонна шакар ва 600 кг га яқин чой;
4 тоннадан зиёд ичимлик суви;
2 тоннага яқин дори-дармон ва тиббий буюмлар.
Ушбу кўмак Эрондаги жорий вазиятда аҳолининг бирламчи эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган.
