Ака-ука шайтонларнинг айтгани бўлмади!..

Ака-ука шайтонларнинг айтгани бўлмади!..

Норасида гўдаклар, ҳимоясиз аёллар ва қариялар устига бомба ташлаб “ғалаба” қилишга ўрганиб қолган ака-ука шайтонларнинг айтгани бўлмади. Уларнинг режаси бўйича, Эрон раҳбарияти ўлдирилгач, халқ кўчага чиқиб байрам қилиши, ўлмай қолганларини Муаммар Қоззофийга ўхшатиб тошбўрон қилиши ва провардида, улар кўрсатган “қўғирчоқ” ҳукуматни эгаллаши керак эди. Бироқ халқ бунга алданмади. Ҳатто мухолифат кучлар ҳам бу тузоққа тушмади. Аксинча, душман қаршисида жипслаша бошлади. Мусибат халқни бирлаштирди. Зеро, Ватан ва миллат тақдири ҳал бўлаётган паллада бошқа ҳеч қандай адоватга ўрин йўқ!
Эҳтимол, Эрон ҳукуматининг айби кўпдир. Диктатура ўрнатгани ҳам ростдир. Лекин бугунги босқинчилар ана шу хатоларни тўғрилаш учун Эронни култепага айлантиришяптими? Эрон халқининг бахти-саодати учун курашяпти, деб ўйлайсизми? Адолат ва эзгулик ҳомийлари шуларми? Адолат ҳақида гапириш шуларга қолибдими? Бири норасида болаларни ўлдиришдан, бири норасида қизларни зўрлашдан тап тортмаган яратиқлар-ку булар…
Трампдан:
– Эронга қарши уруш қачон якунланади? – деб сўрашди.
У бечора:
– Бу масаласини Нетаняху билан бирга ҳал этамиз, – деди.
Яъни, бу масалада Нетаняху нима деса шу бўлади, демоқчи. Жуда катта эҳтимол билан Эпиштейн масаласида “еб қўйган” жойи бор. “Йўқ” деса, даҳшатли лавҳалар интернетга чиқади.
Бугун Эрон Қуролли кучлари Саййид Мужтабо Ҳоманаийга садоқат билан қасамёд қилди. КСИР бўлинмалари янги раҳбарнинг буйруқларига тўлиқ бўйсунишга тайёр эканини, Ватан манфаати йўлда жонини фидо қилишга ҳам тайёрлигини билдирди.
Ватан тупроқлари шундай ҳимоя қилинади. Аллоҳ нусрат берсин!
Дўстларингизга ҳам юборинг: