Бирови судга беради, бирови жаримага тортади!.. Сардор Мамадалев яшасинми, йўқми?! (видео)

Бирови судга беради, бирови жаримага тортади!.. Сардор Мамадалев яшасинми, йўқми?! (видео)

Хонанда Сардор Мамадалиев автомобиль бошқариш вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда хонанданинг қоидабузарлик ҳолати акс этган.

Мамадалиев мазкур вазиятга изоҳ берар экан, ўша вақтда бир оз асабий ҳолатда бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, суд жараёнлари билан боғлиқ масалалар туфайли хаёли чалғиб, хавфсизлик камарини тақиш ёдидан кўтарилган.

“Одатда қоидаларга амал қиламан ва қонунларни ҳурмат қиламан. Бироқ ўша куни асабий ҳолатда бўлганим сабабли камарни тақиш эсимдан чиқибди. Энди ҳар қандай вазиятда ҳам хавфсизлик қоидаларига риоя қиламан”, дейди хонанда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: