АҚШ Президенти Хабиб Нурмагомедовга “вызов” ташлади (видео)

АҚШ Президенти Хабиб Нурмагомедовга “вызов” ташлади (видео)

АҚШ Президенти Дональд Трамп аралаш яккакурашлар (ММА) афсонаси Хабиб Нурмагомедов ва машҳур блогер-боксчи Жейк Пол ўртасидаги тўқнашувни кўриш истаги борлигини маълум қилди.

Бу ҳақда давлат раҳбари Жейк Полнинг YouTube-каналига берган интервьюсида тўхталиб ўтган. Суҳбат давомида Пол ўзининг кейинги рақиблари сифатида Александр Усик, Фрэнсис Нганну, Райан Гарсия ва Томми Фьюри каби номларни санаб ўтиб, Трампдан ким билан жанг қилишини исташини сўраган.

«Эҳтимол, Хабиб билан. У барибир уларнинг барчасидан яхшироқ», — дея жавоб берган Дональд Трамп.
Маълумот учун: Россиялик яккакураш устаси Хабиб Нурмагомедов UFC тарихидаги энг кучли чемпионлардан бири сифатида эътироф этилади. У профессионал фаолиятини бирорта ҳам мағлубиятсиз (29-0) якунлаган. Нурмагомедов 2018 йилда енгил вазн тоифасида UFC камарини қўлга киритиб, уни Конор Макгрегор, Дастин Порье ва Жастин Гейжи каби юлдузлардан муваффақиятли ҳимоя қилган.

Жейк Пол эса YouTube юлдузидан профессионал боксчига айланган, бугунги кунда спорт оламининг энг кўп муҳокама қилинадиган ва тижорий жиҳатдан муваффақиятли шахсларидан бири ҳисобланади.

Қизиқ томони Хабиб яккакурашчи (UFC), Жейк Пол эса боксчи.

Дўстларингизга ҳам юборинг: