Жаброил алайҳиссаломни пайғамбарлардан бошқа яна ким кўрганлигини биласизми?
Ҳориса ибн Нуъмон رضي الله عنه —
У киши – Қуръон қироати Жаннатда эшитилган саҳоба.
Жаброилни икки марта кўрган ва у билан саломлашган муборак зот.
Имонда мустаҳкам, тақводор, Аллоҳдан қаттиқ қўрқувчи банда.
Ана шундай юксак мақомлар билан бирга — онасига энг кўп эҳсон қилувчи саҳобий сифатида танилган.
Исломга кириши
Ҳориса رضي الله عنه Исломга Мадинага биринчи даъватчи сифатида юборилган улкан саҳоба — Мусъаб ибн Умайр رضي الله عنه қўлида исломга кирди.
Онаси Жаъда бинт Убайд ҳам Исломга кирди, оиласи тўлиқ мусулмон бўлди.
Расулуллоҳ ﷺ ҳижрат қилганларида уни қарши олган ансорлар ичида эдик. Унинг хурсандчилиги янада ортди, чунки Пайғамбаримиз ﷺ Абу Айюб Ансорий رضي الله عنه уйига тушган эдилар — бу хонадон Ҳорисанинг жуда яқин қўшниси бўлган.
У шу боис Расулуллоҳ ﷺга яқин тураётганидан қатъий мамнун эди.
Ҳориса رضي الله عنه Пайғамбаримиз ﷺнинг одоб-ахлоқларидан, илм ва ҳидоятларидан баҳраманд бўлиш учун тез-тез ҳузурларига бориб турарди.
Унинг қалбидаги муҳаббат ва садоқат мол билан ҳам, жон билан ҳам хизмат қилишда намоён бўлган.
Саховатдаги намунаси
У Пайғамбаримиз ﷺ ва аҳли байтга хизмат қилиш учун ҳамма нарсасини фидо қиларди.
Али رضي الله عنه Фотима رضي الله عنهاга уйланганларида, уй Пайғамбаримиз ﷺдан бироз узоқ эди.
Буни эшитган Ҳориса رضي الله عنه:
Ўзининг Пайғамбаримизга яқин турадиган уйини Али ва Фотимага берди,
Ўзи эса бошқа жойга кўчиб кетди — фақат Пайғамбаримиз ﷺ қувонсинлар!
Пайғамбаримиз ﷺ Сафия رضي الله عنهاга уйланганларида ҳам, яна бир уйини бўшатиб берди.
Воқиди айтади:
Расулуллоҳ ﷺ ҳар сафар оила ахлини кўпайтирсалар, Ҳориса уйини бўшатиб берар эди.
Пайғамбаримиз ﷺ бу меҳр ва ҳаёдан ажабланиб:
«Ҳорисадан уяла бошладим — ҳар сафар уйини бизга бўшатиб беради», деган экан.
Онасига қилган эҳсони — Жаннатдаги даражаси
Оиша رضي الله عنها ривоят қилади:
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Тушимда Жаннатдаман, бир кишининг Қуръон ўқиётган овозини эшитдим. ‘Бу ким?’ деб сўрасам: ‘Бу – Ҳориса ибн Нуъмон’ дейишди.”
« ﻛذلك ﺍﻟﺒﺮ، ﻛذلك ﺍﻟﺒﺮ ، ﻭﻛﺎﻥ ﺃﺑﺮ ﺍﻟﻨﺎﺱ ﺑﺄﻣﻪ »
Шунда Пайғамбаримиз ﷺ дедилар:
«Ҳа, мана шундай бўлади ҳақиқий эҳсон… мана шундай бўлади ҳақиқий эҳсон. У одамлар ичида онасига энг кўп эҳсон қилувчи эди».
Оиша رضي الله عنها айтадилар:
Умматда онасига энг кўп эҳсон қилган икки киши бор —
Усмон ибн Аффон ва Ҳориса ибн Нуъмон رضي الله عنهما.
Усмон رضي الله عنه: «Исломга кирганимдан бери онамнинг юзига тик қараб ўтирганим йўқ», деганлар.
Ҳориса رضي الله عنه: онасини ўзи қўли билан таомлантирарди,
онаси нимадир айтса — ҳеч қачон қайтармаган,
«У уйдан чиққанидан сўнг, онаси ҳузурида бўлган кишилардан: “Онам нима дедилар?” деб сўрар эди».
Ҳориса رضي الله عنه айтади:
Бир куни Пайғамбаримиз ﷺнинг олдиларидан ўтдим, ёндларида бир киши ўтирган эди. Салом бердим. Кейин қайтиб келганимда Пайғамбаримиз ﷺ:
“Мен билан бирга ўтирганни кўрдингми?” дедилар.
“Ҳа,” дедим.
Шунда дедилар:
“У — Жаброил эди. У ҳам сенга саломингга албатта жавоб қайтарди.”
Ҳориса رضي الله عنه айтади:
“Жаброилни умримда икки марта кўрганман.”
Хулоса — Нима учун у Жаннатдаги қироат соҳибидир?
Аллоҳ таоло бизга ҳам Ҳориса رضي الله عنه каби:
онамизни рози қилиш,
Пайғамбаримиз ﷺга муҳаббат, садоқат,
саховат,
тақво ва самимиятни насиб этгин.
Умида Абдуқодирова
