Туркия Эронни ортидан «ханжар санчмоқчими»?!

Туркия Эронни ортидан «ханжар санчмоқчими»?!

Эрон ракета учирса араб давлатларидаги Америка радарлари бирдан уни тутиб мўлжалга етиб бормасдан уриб туширишар эди. Лекин ҳозирги урушда Эрон энг аввал мана шу радарларни йўқ қилиб Америка ва Исроилни кўр қилиб қўйди. Араб давлатларидаги бирор бир радар соғ қолгани йўқ, ҳаммасини Эрон яроқсиз ҳолга келтирди.
Бошқа томондан эса арзон ракета ва дронларини учиравериб сионистларнинг қиммат ҳимоя ракеталарини тугатиб адо қилиб бўлди. Душманнинг ҳимоя ракеталари деярли умуман қолмади.
Ҳақиқатан ҳам яқин шарқда Эрон ракеталарини илғаб оладиган душманнинг бирор ускунаси қолгани йўқ, аммо хурсанд бўлишга шошилмайлик, болтанинг сопи ўзимиздан. Эндиликда Туркиядаги НАТО радарлари тўлиқ қувват билан ишлаб, яқин шарқдаги йўқ қилинган радарларнинг ўрнини тўлдирмоқда. Илгари Исроилни ҳимоя қилиш вазифаси ҳамма базаларга бўлиб ташланган эди. Ҳар бирининг алоҳида ўз вазифаси бор, ҳар қайси ўз белгиланган ҳудудини қўриқлаб турарди. Энди қолганлари йўқ қилингач ҳамма оғирлик Туркиядаги базаларга тушди. Ҳозирда Туркиядаги базалар Исроилни ҳимоя қилиш вазифасини тўлиқ ўз зуммасига олган. Афсуски Эрон у ердаги НАТО базаларини ура олмайди. Сабаби уларни уриш НАТОга қарши уруш очиш деб баҳоланади.
Лекин бу ишни тўхтатиш Туркия ҳукумати учун муаммо эмас, нега бундай қилишмаяпти ҳайронман. Биз аралашмаймиз, нейтралмиз дейишадию аммо ҳудудларидаги ҳарбий базалар орқали Исроилни Эрондан қаттиқ ҳимоя қилиб туришипти.
Тўғри, Туркия ўз ҳудудидан Эрон ракеталарига қарши ракеталар отгани йўқ. Аммо Эроннинг ҳар бир отган ракетаси ҳақидаги маълумотларни Сионистларга тўхтовсиз бериб турипти. Эрон ракеталари ҳақидаги маълумотлар Туркиядан Германиядаги НАТО марказий базаси орқали Исроилга етказилади. Уруш вақтида эса душманга маълумот бериш орқадан пичоқ санчиш билан бир хил…
Қисқаси Эрон кўзини кўр қилган Исроилга афсуски Туркия кўз бўлиб турипти…
Дўстларингизга ҳам юборинг: