Туркиянинг Измир шаҳрида ўзбекистонлик кўп қаватли турар жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетган

Туркиянинг Измир шаҳрида ўзбекистонлик кўп қаватли турар жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетган

Туркиянинг Измир шаҳрида асли Наманган вилоятидан бўлган 22 ёшли фуқаро Севдора Ҳакимжонова кўп қаватли турар жой биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетган.

Ҳозирда у давлат шифохонасида даволанмоқда. Шифокорларнинг маълумотига кўра, фуқаронинг аҳволи оғир экани қайд этилган.

Аниқланишича, С.Ҳакимжонова Туркия фуқароси бўлган шахс билан имом никоҳи асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган.

Маълумотларга кўра, никоҳ маросими Наманган вилояти Чуст туманида ўтказилган.

Кейинчалик улар Туркиянинг Измир шаҳрига келиб, куёвнинг яқин қариндошлари билан бир хонадонда яшаб келган. Қайд этилишича, турмуш ўртоғи ҳам С.Ҳакимжонова каби эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахс ҳисобланади.

Мазкур ҳодиса юзасидан Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Вазият Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси назоратига олинган (https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona/2727).

Дўстларингизга ҳам юборинг: