Қашқадарёда аёллар кийими остида яшириниб юрган қидирувдаги шахс ушланди
Фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари билан қидирувга берилган 26 ёшли эркак қўлга тушмаслик учун аёллар кийимини кийиб юрган.
«Хавфсиз ва соғлом юрт» профилактик тадбири давомида Қашқадарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан қидирувда бўлган фуқаро қўлга олинди.
Қарши шаҳрида яшовчи 26 ёшли Р.Ж.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан қидирув эълон қилинган.
Ҳуқуқ-тартибот идораларидан яширинишга уринган эркак ташқи кўринишини ўзгартириб, аёллар кийимини кийган.
У патруль-пост хизмати ходимларида шубҳа уйғотди. Текширув давомида унинг шахси аниқланиб, қидирувда экани маълум бўлди.
Ҳозирда у қўлга олинган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган
