Болаларим учун тоқ ўтяпман деб юрган аёллар, билиб қўйинг!..

Болаларим учун тоқ ўтяпман деб юрган аёллар, билиб қўйинг!..

Болангизга сизни тоқ ўтишингиздан фойда йўқ, сизга-ку умуман. Нега тоқ ўтяпсиз, кун келиб болангизни бирор қилиғи сизга ёқмаса, «сен учун эрга тегмадим, ўгай отага сарғайтирмадим!» деб миннат қилиш учунми?
Болангиз катта бўлгач, юқоридаги иддаони қилсангиз, энг камида сизга «ўша пайтда тегинг эди эрга, мен тегманг дебмидим!» дейиши аниқ. Ёки бўлмасам, хотинлик мажбуриятларидан қочиб, фақат оналик мажбуриятлари билан чекланиб, ўзингизни роҳатингизни ўйлаяпсизми?
Агар, ёлғиз яшаш сиз учун чиндан роҳат бўлса – сизга эркак берадиган руҳий ва жисмоний кўмак, меҳр, моддий таъминот, улар бажариши керак бўлган уй ҳамда кўча юмушларига эҳтиёж ва ниҳоят дарддош, суҳбатдош, суянчиқ зарур бўлмаса (булардан ҳеч бўлмаганда 2-3 таси керак бўлмаган аёлни ўзи бўлмаса керак), унда бошқа гап. Бемалол, ҳам аёл, ҳам эркак бўлиб яшайверинг!
Лекин унутманг, хаёлингиз, кўзингиз билан зино қилиб қўйиш, нолиб қўйиш ва ҳаказо гуноҳларни қилиш хавфи сизда кўпроқ бўлади.
Яхши ният билан яна эрга тегишда бўлажак эрга « фарзандларимга ота меҳрини берасизми ?» деб шарт қўйманг !
Ҳозирги кунда аксар оталар, керак бўлса оналар ҳам ўрни келганида ўзидан бўлган фарзандга ота ёки оналик меҳрини беролмайди-ку, қандай қилиб ўзгадан шуни талаб қиласиз ёки умид қиласиз ??
Ундан кўра меҳрни Аллоҳдан кутинг. Бошқаларни сизга меҳрли қилиб қўяди. инша Аллоҳ!
Дўстларингизга ҳам юборинг: