Поссия Эронни “сотмоқчи”?.. АҚШ Украинани “сотармикан”?

Поссия Эронни “сотмоқчи”?.. АҚШ Украинани “сотармикан”?

Россия Федерацияси Вашингтонга Украинага ҳарбий разведка маълумотларини беришни тўхтатиш эвазига Эрон билан бу борадаги ҳамкорликни чеклаш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, мазкур таклиф ўтган ҳафтада Майамида бўлиб ўтган учрашувда Кремль вакили Кирилл Дмитриев томонидан АҚШ президентининг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнерга етказилган.

Россия томони: Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларининг аниқ координаталарини Эронга беришни тўхтатишга тайёрлигини билдирган.
АҚШ томони (талаб): Бунга жавобан Украина Қуролли кучларига Россия қўшинлари ҳақидаги разведка маълумотларини тақдим этишни тўхтатиши керак бўлган.

Манбаларнинг таъкидлашича, Дональд Трамп маъмурияти ушбу «олди-берди» (quid pro quo) таклифини рад этган. Шунингдек, Москва Эроннинг бойитилган уранини Россияга ўтказиш бўйича ҳам таклиф бергани, бироқ бу ҳам Вашингтон томонидан қабул қилинмагани айтилмоқда.

Бундай махфий музокаралар ва Россиянинг таклифи европалик дипломатлар ўртасида жиддий хавотир уйғотган. Европа Иттифоқи вакиллари Москва бу орқали АҚШ ва Европа ўртасидаги иттифоқчиликка раҳна солишга ҳамда Украинани халқаро ёрдамдан узиб қўйишга уринаётганидан хавотирда.
Ҳозирча Оқ уй ва Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ушбу хабар юзасидан расмий изоҳ берганича йўқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: