Исроил учун «жон фидо»?

Исроил учун «жон фидо»?

Яқин Шарқдаги кескинлик кутилмаган нуқтадан — Африкадан «жавоб» олди. Уганда Қуролли кучлари штаб бошлиғи, генерал Мухузи Кайнеругаба дунёни ҳайратга солувчи баёнот билан чиқди. Унинг фикрича, Уганда армияси учун Эрон пойтахтини эгаллаш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

Генерал ўз чиқишида Теҳронни забт этиш учун бор-йўғи икки ҳафта ваф биргина ҳарбий бригада етарли эканини таъкидлади. Бу баёнот халқаро экспертлар орасида ҳам кулги, ҳам ҳайрат уйғотмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Кайнеругаба Исроил тарафини олиб чиққан эди. Унинг сўзларига кўра, агар кимдир Исроилни йўқ қилиш ҳақида гапирса, Уганда дарҳол урушга киришади. Африкалик генералнинг бу қадар «жасурлиги» ортида нима турибди? Хайпми ёки ҳақиқий таҳдид?

Дўстларингизга ҳам юборинг: