Шахсга доир айрим маълумотларни Ўзбекистондан ташқарида сақлашга рухсат берилди
«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришлар кучга кирди. Энди шахсларнинг биометрик ва генетик маълумотларидан ташқари, бошқа шахсга доир маълумотларни хорижда сақлаш ва уларга хорижда ишлов бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, қонундаги ана шу юмшатилган норма – 2021 йил 3 ноябр куни Ўзбекистонда Telegram, YouTube, Instagram ва Facebook каби энг оммабоп тармоқлар блоклаб қўйилишига ҳуқуқий асос вазифасини бажарган эди.
Бу ўзгариш PayPal, Google Pay ва Apple Pay каби халқаро тўлов сервисларининг Ўзбекистонга кириб келишига йўл очиши кутилмоқда.
