Тошкентда ЮНЕСКО шафелигидаги минтақавий марказ ташкил этилади

Тошкентда ЮНЕСКО шафелигидаги минтақавий марказ ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Париж шаҳрида ЮНЕСКО ташкилоти Бош директори Ҳошим Ал-Анани билан учрашди. Тадбир доирасида Тошкентда ЮНЕСКО шафелигидаги II-тоифали “Мактабгача таълимни ривожлантириш минтақавий маркази”ни ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди.

Ушбу ташаббус 2025-йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференсияси 43-сессиясининг очилиш маросими доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган эди.

Осиё ва Тинч океани минтақасида илк бора ташкил этилаётган ушбу марказ:

➖ мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотларни халқаро тажриба ва экспертиза билан қўллаб-қувватлайди;

➖Ўзбекистонни эрта ёшдаги таълим соҳасида минтақавий “хаб” сифатида шакллантиради;

➖БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларидан 4.2-мақсади (барча болалар учун сифатли эрта ривожланиш ва тайёрлов таълими) ижросини жадаллаштиради.

Учрашув давомида Бош директор Ҳошим Ал-Анани Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ЮНЕСКО билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб, давлат раҳбарининг халқаро таълим, маданият ва фан соҳасидаги ташаббускорлигини юксак баҳолади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: