Америка қўрққан ва у билан ҳисоблашган Саудия подшоҳи Файсал ким эканини тушунишингиз учун тарихий икки воқеа
Ҳашаматда яшашнинг охири ҳорлик бўлади.
1974-йил. АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) қирол Файсал ҳақида: «У сотиб олинмайдиган раҳбар.»
2026-йил. АҚШ президенти Трамп шаҳзода МБС ҳақида: “У лаганбардорлик қилди”
Америка қўрққан ва у билан ҳисоблашган Саудия подшоҳи Файсал ким эканини тушунишингиз учун тарихий икки воқеа:
Қирол Файсалнинг “нефть ва хурмо“ ҳақидаги сўзлари жаҳон дипломатияси тарихидаги энг кескин ва мағрур жавоблардан бири бўлган. Бу воқеа 1973-йилги нефть инқирози авжига чиққан, АҚШ давлат котиби Генри Киссинжер Саудия Арабистонига эмбаргони тўхтатишни сўраб (ва бироз дўқ-пўписа билан) келган пайтда юз берган.
Ўшанда Қирол Файсал Киссинжерга қарата қуйидаги машҳур гапларни айтган:
“Биз ва бизнинг ота-боболаримиз саҳрода хурмо ва туя сути билан кун кечирганмиз. Биз ҳар қандай лаҳзада яна ўша ҳаёт тарзимизга қайтишимиз мумкин ва бундан заррача қўрқмаймиз. Лекин сизлар — ғарбликлар, нефтсиз яшай олмайсизлар.“
Киссинжернинг “ҳазили“ ва Файсалнинг жавоби: Киссинжер учрашувдан олдин вазиятни юмшатиш учун ҳазиллашиб: “Жаноби олийлари, самолётимнинг ёнилғиси тугаб қолди, уни тўлдириб беришни буюрасизми?“ — деб сўрайди. Қирол Файсал эса жиддий қиёфада, ҳатто жилмаймасдан: “Мен эса кексайиб қолдим, ўлимимдан олдин Ал-Ақсо масжидида (Қуддусда) намоз ўқишни хоҳлайман. Сиз менга шунда ёрдам бера оласизми?“ — деб саволга савол билан жавоб беради.
