Жиззахда фуқарони Кореяга юбориш учун 65 млн сўм олган шахс ушланди

Жиззахда фуқарони Кореяга юбориш учун 65 млн сўм олган шахс ушланди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида фуқарони Жанубий Кореяга ишга юбориши эвазига 65 млн сўмини қўлга киритган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, департаментнинг Зарбдор тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Р. фуқаро Э.М. нинг ишончига кириб, унинг ўғлини Корея давлатига ишлашга юборишни ваъда қилиб, эвазига 65 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: